САРҒАЙГАН САҲИФАЛАР САДОСИ!

Олис тарих зарварақларига юзлансак, шу пайтгача етиб келмаган асл дурдоналар мавжуд. Уруш йилларида ҳалок бўлган мард ўғлонларнинг номлари, қалами ўткир шоиру ёзувчиларнинг давр сабаб чоп этилмаган асарлари, халқнинг маънавиятли бўлиб, ривожланиб кетишидан қўрққан душманнинг бизлардан яширган тенгсиз санъат мўъжизалари… буларнинг бари ўтмишда босмахоналарда чоп этилмай, тарқатилмай сарғайган саҳифаларда қолиб кетган дурдоналардир. Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ва бошқа кўплаб адибларимизнинг асарлари йиллар давомида сир сақлаб келинган. Халқнинг маънавият чашмасидан мосуво қилиш ниятида баъзилари кези келганда ёқиб юборилган. Ҳақиқат золдир эмас, нишабга думаласа. У қирғий ҳар қандай қияликдан ҳам ўз ўрнини топадиган. “Олтин зангламас“ деганларидек, мустақиллик шарофати билан жадидларимиз томонидан яратилган аср ошган асарлар юртбошимиз фармонлари билан чоп этилди. Минглаб нусхаларда юртимизнинг барча илм даргоҳлари бўйлаб тарқатилди. Сарғайган саҳифалар сариқ нурлари билан ўтмишдан соғ-омон чиқиб, бугунимизни ёритмоқда ва ишонч билан айта оламанки, унинг садоси худди оби кавсар сувидек ҳали кўп инсонларни ички дунёсини ёритиб, ёруғ келажакка элтишга ҳам хизмат қилади.

Маҳлиё Неъматуллаева, БухДУ Филология факультети талабаси

🔺@by_gazetasi