Адлия бошқармаси фаолиятига назар: қонун ижодкорлиги таъминландими?! (таҳлил)

Бугунги матбуот анжумани “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастури” доирасида ташкил этилди. Унда вилоятдаги ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида ахборот бериб ўтилди. 2021 йилнинг 9 ойи давомида жами 3426 та (2470 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 657 та ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 196 та нотариат, адвокатура фаолиятига оид, 27 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 16 та юридик хизматлар фаолиятига оид ва 60 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2919 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 2038 та мурожаат ёки 70 фоизи қаноатлантирилган. Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатларнинг 710 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 160 та мурожаат ваколат доирасида кўриб чиқиб, ҳал этиш мақсадида тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган. Адлия органлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 62 351 та (бошқарма бўлимлари 7678 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 54 673 та) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 963 та тақдимнома (бошқарма бўлимлари 128 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 835 та), маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 228 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 37 та) (бошқарма бўлимлари 25 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 203 та) ва 2314 та огоҳнома (бошқарма бўлимлари 31 та, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2 283 та) киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 336 нафар шахс интизомий ва 208 нафар шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 197 та тақдимнома ва 20 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар реестрида 2021 йил 1 октябрь ҳолатида жами 578 та нодавлат нотижорат ташкилоти руйхатга олинган бўлиб, шундан 358 таси давлат рўйхатидаги ва 220 таси ҳисоб рўхатидаги ташкилотлар, бундан ташқари, 18 та ҳакамлик судлари (32 нафар судья) рўйхатга олинган. Шунингдек, айни пайтда 117 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, мазкур ташкилотларнинг 107 таси исломий ва 10 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади. Бошқармага 2021 йилнинг 9 ойи давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 77 та аризалар келиб тушган бўлиб, ушбу ва қолдиқдаги 3 та аризалардан 29 таси қаноатлантирилиб, (7 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 9 та қайта давлат рўйхатига, 13 та қайта ҳисоб рўйхатига олинди) 44 таси камчиликларни бартараф этиш мақсадида рад қилинган, 5 таси кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларига марказлашган юридик хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5168-сон Қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорга биноан 2021 йил 1 октябрдан ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилиши белгиланган бўлиб, унга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилди ва бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари ажратилди.

Айни вилоятнинг 13 туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ўз фаолиятини бошлади. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотларнинг Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилишига йўл қўйилмайди.Қонун ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича: 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига жами72 та таклиф киритилган.

🔺@by_gazetasi