Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Катта лейтенант Нилуфар Тўрахонова Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Медиа марказ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Нилуфар Тўрахонова ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси, Масс-медиа билан ишлаш гуруҳининг муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.

Полковник Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ғайрат Раҳматуллаев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ғайрат Раҳматуллаев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ойбек Хўжақулов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ойбек Хўжақулов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари —ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шерзод Иброҳимов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Шерзод Иброҳимов Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Умид Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Умид Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Омирбай Турдибоев Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Омирбай Турдибоев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Элёр Яҳёев Навоий вилояти ИИБ Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Элёр Яҳёев Навоий вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилояти ИИБ Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-ўзгалар мулкини талон-торож қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

🔺@by_gazetasi