“Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини  ошириш акцияси” доирасида ўқув семинари ташкил этилди

Мамлакатимиз ёшларининг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги муҳим билимларини эгаллаб олиши, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги тушунчаларини талқин қила олиши ҳамда улардан тўғри фойдалана олишлари муҳим омил ҳисобланади.

Бугунги кунда ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини оширишга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли фойдаланиш тизимли асосда йўлга қўйилди.

Сиёсий жараёнларда ёшларнинг ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб-технологияларни қўллаш тизими кенгайтирилди.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ҳокимлиги томонидан “Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини ошириш акцияси” доирасида ўқув семинар ташкил этилди. Ўқув семинарни вилоят ҳокими ўринбосари, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси очиб берди.

Ўқув семинарнинг мақсади – ёшларнинг ижтимоий-сиёсий билимини ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларга фаол жалб қилишдан иборат.

Ўқув семинарнинг қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган:

а) ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ва мамлакатимизда ўтказиладиган сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирок этишларини тарғиб қилиш;

б) ватанимиз келажаги ва равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини ёшларга етказиш;

в) ёшларни интеллектуал ва маънавий етук этиб тарбиялаш ҳамда барқарор сиёсий тараққиётнинг драйверига айлантириш;

г) ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш.

Ҳудудларда ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш ва уларда дахлдорлик ҳисини уйғотишга қаратилган ўқув-семинарлар ўтказиш ва тарғибот гуруҳларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ва олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчиларидан иборат 12 нафар тренерлар тайёрланди.

Тренерлар иштирокида, ҳудудларда ташкил этиладиган ўқув-семинарларига 1543 нафар:

– Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида фаолият юритаётган 28 нафар ходимлар;

– Ёшлар парламенти аъзолари 206 нафар;

– “Келажак лидери” клуби аъзолари 50 нафар;

– умумтаълим мактабларидаги 492 нафар ёшлар етакчилари;

– профессионал таълим муассасаларидаги 47 нафар ёшлар етакчилари;

– олий таълим муассасаларидаги 4 нафар ёшлар етакчилари;

– корхона, ташкилот ва кластерлардаги 642 нафар ёшлар етакчилари;

– ҳарбий тузилмалардаги 35 нафар ёшлар етакчилари ҳамда

70 нафар волонтёрлар жалб этилади ва ушбу ёшлар иштирокида йўналишлар кесимида тарғибот гуруҳлари тузилади.

🔺@by_gazetasi