Бугун атрофимизга назар ташлар эканмиз ҳар жабҳада ривожланиш ва янгиланишларга гувоҳ бўламиз. Айниқса, юртбошимизнинг тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш борасидаги чора-табдирлари, тадбиркорлик фаолиятининг аҳоли орасида кенг қулоч ёйишига сабаб бўлмоқда. Пулдан пул келтириб чиқарувчи тадбиркорлар сонининг ортиши жамиятни камбағаллик даражасидан олиб чиқадиган ягона омилдир. Бугунга келиб нафақат замонавий балки, миллий тадбиркорлик соҳасининг ортидан ҳам катта дароматга эга бўлаётган ёшларимизнинг сафи ортиб бормоқда. Мана шундай ёш тадбиркорлардан бири Баҳром Фаттоевдир.
-10 йилдан ортиқ давр мобайди ўзбек халқининг анъанавий қандолатчилиги билан шуғулланиб келаман. Бу касбни мен дастлаб эски шаҳардаги устозимдан ўрганишни бошлаганман. Мана бугунга келиб миллий қандолат маҳсулотларининг кўплаб хилларини шогирдларимиз билан бирга тайёрлаб элимиз дастурхонига еткашмоқдамиз. Миллий ширинликларимиздан: соч ҳолва, ёнғоқли ҳолва, оби навот, нишолда ва шербет ҳолваларимизни тайёрлашга ихтисослашган кичкина қандолат цехимиз ҳам бор. Унда фаолият юритаётган ёшларнинг барчасини аҳоли темир дафтарига киритилган, ишсиз ёшлар ташкил этади. Бугун бу ёшларнинг кўпчили ўз қандолатчилик цехини очиш арафасида.
Баҳром Фаттоевнинг қўл остида 4 та ишчи ва 6 дан ортиқ шогирдлари фаолият юритади. Ҳар ой ҳалол меҳнат ортидан рўзғоримга 4 миллон сўм миқдорида соф фойда киритмоқдаман дейди,- Баҳром Фаттоев. Қандолатчимиз ҳозирда Пешку касб-ҳунар мактабида ошпазликдан дарс келиб келмоқда.
Баҳром Фаттоев кўплаб республика ва вилоят танловлари ғолибидир. Жумладан, 2020 йилда бўлиб ўтган “Ёш тадбиркор-элга мададкор“ кўрик танловинининг республика босқичи қатнашчиси.“ Ташаббус-2019“ кўрик-танловида йилнинг энг яшши махсулоти наминацияси ғолиби. 2018-2019 йилларда вилоят миқёсида ташкил этилган “Маҳоратли пазандалар“ танловида кетма-кет 2 бора ғолибликни қўлга киритган. Элимиз дастурхонинг тўкинлиги, халқимиз учун тайёрлаётган ширинликларимизнинг халқимизнинг яхши кунларида дастурхонлар безагига айланаётгани биз учун фахр дейди,- Баҳром Фаттоев. Биз ёш тадбиркоримизнинг бошлаган хайрли ишларига ривож тилаймиз. Зеро, эл хизматида бўлган бундай меҳнаткаш инсонларни ўзбек халқи доимо эъзозлайди.