ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Биз учун моддий ҳаёт маънавий ҳаётдан бироз устун бўлиб бораётгандек. Пул топиб ҳаммасини бадастир қилиб кўйиш етарлидек. Аммо аслида-чи?
Фарзанд табиатан навниҳол. У ҳаётда содир бўлаётган ҳар бир воқеа ҳодисадан жуда тез таъсирланади ва ўз таасуротларини ким биландур баҳам кўргиси келади.Ҳар куни унда кўп саволлар пайдо бўлади ва унга жавоб излайди. Шу вақтларда ёнингда пиру давлатинг бўлса қандай яҳши. Афсуслар билан ота онанинг меҳри зарур эмас, бир бора кулгусидан баҳраманд бўлиш иштиёқи билан ёниб яшаб келаётган муштипарлар қанча. Буҳоро муҳандислик теҳналогия институти ректори Нусратилла Баракаев Буҳоро “Мурувват ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи” ҳамда 32 “меҳрибонлик уйи”да жажжи болажонларга меҳр саҳоват улашди.

Уларнинг келгусидаги мақсадлари ва орзу умидлари билан ўртоқлашди. Меҳрталаб ёшларнинг бир муҳандис ва яна умидли қизалоқ тикувчи бўлиш каби орзуларини амалга оширишда институт ректори уқув маркази ташкил этиб, уларни малакали ҳодимлар ўтитишлари юзасидан топшириқлар берди.

Бугун иккила ёшнинг ўй ҳаёллари катта мақсадли режага айланди десак муболаға бўлмайди. Шуни айтадиларда, вақт ўтиши билан инсондан қилган яҳшиликлари эвазига яҳши ном қолади.