Танамизни касалликлардан огоҳлантирувчи 10 ҳолат

1. Ёрилган лаблар. Лаблар қуриб, ёрилса, шунингдек сочлар ҳам тўкила бошласа, бу В2 витаминининг етишмовчилиги ҳақида жиддий дарак бўлиши мумкин. Тухум, ерёнғоқ, соя қайласи, нок, гулкарам, помидордан кўпроқ истеъмол қилсангиз, йўқотилган витамин ўрнини тезда тиклайсиз.

2. Тилдаги оқлик. Аслида, одам оч қолганда, шамоллаганида тил юзаси оқиш тусга киради. Аммо оқиш тилнинг чети қизариб қолиши гастрит аломатларидан бири ҳисобланади. Бундай ҳолларда, албатта, шифокор кўригидан ўтиш лозим.

3. Тилдаги оч кулранглик. Тил юзасидаги бундай ҳолат ошқозон-ичак фаолияти бузилганидан далолатдир. Шу билан биргаликда, тери қуриши, лаблар шишиб кетиши кузатилса, организмингизнинг темир моддасига бўлган эҳтиёжи кучайган бўлиши мумкин. Зарур чоралар: камроқ қаҳва ичинг, чой эса суюқ дамланган бўлсин, шунингдек кўпроқ петрушка, жигар, балиқ, олма ва ситрус мевалардан енг.

4. Оғиз бўшлиғидаги қуруқлик. Тананинг руҳий зўриқиш ва ташвишларга бўлган нормал реакция. Агар қуруқлик узоқ вақт давом этса, сизга В3 витамини этишмаётган бўлади. Бу витамин товуқ гўшти, ёнғоқлар ва мол гўштида кўп. Баъзи ҳолларда оғиз бўшлиғидаги қуруқлик қандли диабетнинг бошланаётганидан дарак бериши мумкин. Шу сабабли муаммога эътиборсизлик қилманг.

5. Оғиз бўшлиғидан ҳид келиши. Агар бу ҳолат тишлар тозалигига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлмаса, дарров қондаги қанд миқдорини аниқланг, буйрак ва жигарнинг ҳолатини текшириш учун таҳлиллар топширинг. Сурункали бронхит билан касалланган беморларда ҳам оғиздан ҳид келиш ҳолатлари кузатилади.

6. Терининг шўралаши, пўст ташлаши. Организмга А ва В2 витаминлари етишмаётганидан дарак. Тўғри ва вақтида овқатланиш бу ёқимсиз ҳолатни бартараф этади. Агар тери шўралаши қичишиш билан биргаликда кузатилса, замбуруғли касалликнинг белгисидир, эҳтимол. Тезда шифокорга мурожаат қилинг.

7. Лимфа тугунларининг катталашиши. Одатда, бундай ҳолат шамоллаганда кузатилади. Шифокорга ташриф қилишни кечиктирманг.

8. Пешоб рангининг ўзгариши. У тўқ тусга кирган бўлса,шунчаки бир кунлик меъёрдан кам миқдорда сув ичаяпсиз. Аммо тўқ рангли пешоб ажралиши юқори ҳарорат ва хорғинлик билан биргаликда кузатилса, сизда таносил касалликлари авж олаётганининг белгиси бўлиб, шошилинч равишда уролог шифокор кўригига боринг.

9. Бурундан тез-тез қон кетиши. Доимий равишда қон босимини ўлчаб боринг, агар қон босимингиз юқори бўлса, сабаби — гипертония, даволанинг. Агар қон босими меъёрда бўлса, демак сизга К витамини етишмаяпти. Таомномангизда карам ва исмалоқни кўпайтиринг.

10. Кўп терлаш. Қалқонсимон безни текширтиринг. Агар тунда жуда қаттиқ терлаётган бўлсангиз, асабларингиз қаттиқ чарчаган. Шифокор маслаҳати билан тинчлантирувчи дорилардан ичинг. Танангиздаги ўзгаришларга эътиборлироқ бўлинг. Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул.