“Маърифат зиёлилари” Бухорода тақдирланди!

Хабар берганимиздек, 24-25 октябрь кунлари Кўҳна ва навқирон Бухорода “Маънавият фестивали” бўлиб ўтди.

Мақсад – аҳолини, энг асосийси ёшларни миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, унинг бугунги кундаги ривожланиши, она ватанга муҳаббат уйғотишдир.

Фестивал доирасида Бухоро ёшлар марказида “Маърифат зиёлилари” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг июль ойида биринчи маротаба старт берилган танловда бутун республикамиз бўйлаб жамми 30 нафар зиёли ариза топширишган.

Танловнинг тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар, мазкур танловнинг қамрови, ёшларни тарбиялашда муҳим лойиҳалардан бири бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сўнг, танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Натижаларга кўра, танловда биринчи ўринни навойилик Бахтигул Ражабова қўлга киритди.

Шу билан бирга, иккинчи ўринни Мавлуда Рахмонова эггалаган бўлса, Камол Исломов танловда учинчиликни қўлга киритди.

Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва қиммат баҳо совғалар топширилди.

Шу билан бир қаторда, ўзининг ташаббускорлиги билан ажралиб турган иштирокчиларга ҳам ташаккурнома ва қиммат баҳо совғалар топширилди.

“Бухоро шашмақоми тароналари” деб номланган концерт дастури ижроси барчага байрамона кайфият улашди.

Беҳзод Неъматов