“Маънавият фестивали”нинг иккинчи куни ҳам кўплаб учрашув ва семинарларга бой бўлди. Жумладан, Гавҳар Зокирова ва Бобир Бобомурод бошчилигидаги тарғибот жамоасини она юрт меҳри Қоровулбозор сари етаклади!
Тумандаги дастлабки манзил XVI асрга тегишли “Сардоба” архитектура ёдгорлиги бўлди.
Тарғибот гуруҳини туманда истиқомат қилувчи қозоқ, туркман, рус, қизғиз миллати вакиллари ўзларининг миллий ўйинлари, куй-қўшиқлари ҳамда миллий таомлари билан кутиб олди.
— Мен Қоровулбозорга бундан қарийб бир йил олдин келгандим, лекин бугун бетакрор, тенгсиз бир масканга келиб тушгандек ҳис қилдим ўзимни. “Сардоба” архитектура ёдгорлиги таниб бўлмас даражада ўзгартирибти, – дея сўз бошлади Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бобур Бобомуродов.
Кейинги манзил эса туман марказидан 16 км узоқликда жойлашган “Бўстон” қишлоғидаги 6-мактабгача таълим муассасаси бўлди.
Мактабгача таълим муассасаси шу йили “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида қурилган. Жами 90 нафар болажонлар таълим олади.
“Болаларга маърифат улашиб” акцияси ташкил этилиб, мазкур акция Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокированинг таклифидан сўнг янада қизғин тус олди.
Гавҳар Зокировнинг таъкидлашича, муассасада дарахт кам, бу эса эртамиз эгалари учун анча зарарли.
Шу кундан, эътиборан ҳар бир ота-она, бобо-буви ўз фарзандларининг соғлом бўлиши учун мевали ҳамда манзарали дарахт ўтқазиш кераклигини таъкидлади. Сўнг, тарғибот гуруҳи аъзолари белкурак олиб ташкилот томорқасига гилос кўчатини ўтқазди.
— Бугунги кунда экология муаммоси дунёда кўп учрайди. Қанчадан-қанча инсонлар экология муаммоси сабабли ҳаётдан бевақт кўз юмоқда. “Бўстон” қишлоқидаги ҳар бир ота-она ўз фарзанди учун бир дона кўчат экган тақдирда ҳам “Бўстон” ҳақиқий бўлтонга айланади, – деди Гавҳар Зокирова ўз сўзида.
Шундан сўнг, тадбирнинг маданий қисми бошланди.
Муассаса тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари кечага ўзгача шукуҳ берди. Ҳар бир тағибот аъзолари болажонларга ҳаётий воқеалардан сўзлаб берди.
Боғча кутубхонасига турли мазмундаги бадиий адабиётлар совға қилинди.
— Мана бугун элимиз суюган ижод аҳли бизнинг қишлоғимизга келди. Албатта, бундан биз ва болаларимиз катта таассурот олди. Улар томонидан фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва турли-туман мавзуларда фикрлар билдирди, – деди бўстонлик Ҳалима Ғафурова.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида “Маънавият фестивали” кеча 24 октябрь куни старт олган эди.
Беҳзод Неъматов