Шариф шаҳарда маънавият фестивали давом этади

Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамиятида томонидан республикамиз бўйлаб “Маънавият фестивали”ни  ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунгача Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Навоий, Жиззах, Сурхандарё, Сирдарё вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган.

24-25 октябрь кунлари эса қадимий ва навқирон Бухорода бўлиб ўтиши белгиланган.

Дастлаб, Бухоро ёшлар марказида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Республикамизда фаолият олиб юритиб келаётган барча ОАВ ходимлар  иштирок этди. Вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева,  “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Б.Хусанов, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермухамедова, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бобур Бобомуродов ва республикамизнинг кўзга кўринган маънавият тарғиботчилар юртимизда маънавия-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

—  Ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Мана шундай ғала-ғовурлар вақтида бундай фестивалларни ўтказилиши муҳимдир, – деди фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова, -Мазкур фестивал, ёшларимизни маънавиятини, фикрлаш салоҳиятини, дунёқарашини ўзгантиришга улкан кўприк бўлиб хизмат қилади.

Матбуот анжуманида, ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга муттассади раҳбарлар томонидан маълумот бериб ўтилди.

Сўнг, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларига ташкилот белгиси тушурилган кўкрак белгилари топширилди.

Шундан сўнг, Бухоро давлат университетида “Фаол фуқаро” дебат кулуби семинар-тренинги ўтказилди.

Унда йиғилган нотиқлар ва бухоролик талаба-ёшлар ўртасида ватанни, оилани ҳамда қадрятни эъзозлаш борасида қизғин мунозалар бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи яримида, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан тузилган делегация Бухоро вилоятидаги олийгоҳ,  касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактабларида “Кўксимни тоғ этган осмонсан, Ватан” шиори остида учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва бошқа нотиқлар томонидан ёшларимизга мотивация бера оладиган интерфаол ўйинлардан фойдаланган ҳолда турли хил ўйинлар ташкил этилди.

—  Қайси давлатда кўргансиз, мамлакат ўз ёшларига мана шундай шарт-шароитлар яратиб берганини. Бу неъматларни, кўзга суртиб асраш керак, албатта. Сизларнинг бахтингиз шу-ки Бухородек жаннат-макон заминда туғулганингиздир, – деди Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ўз сўзида.

Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида шаҳардаги 1-19- умумий ўрта таълим мактаблари, Бухоро нефт ва газ коллежи, Бухоро муҳандислик технорлогиялари институтида “Кўксимни тоғ этган осмонсан, Ватан” шиори остида учрашувлар ташкил этилди.

Биламизки, 2020 йилда Бухорои шариф “Ислом маданияти пойтахти” бўлади, фестиваль иштирокчиларининг кейинги манзили Когон туманидаги Ҳазрати Мир Кулол ва Нақшбандия тариқати асосчиси Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида “Маърифат тур” лойиҳаси ташкил этилди.

Зиёратчилар, ислом дини тараққиётига улкан ҳисса қўшган алломалар руҳи-покига бағишлаб қурон тиловат қилди.

Шундан сўнг,  зиёратгоҳдаги мутахасисслар томонидан алломалар ҳаётига оид бир-биридан қизиқарли ва тарих силсиласидаги  воқеалар ҳақида маълумотлар берилди.

Маълумот ўрнида, эртага 25 октябрь куни фестивал давом этади. Унда вилоятнинг бир қатор туман ҳамда шаҳарларида турли хил семинарлар, маҳорат дарслари ва учрашувлар бўлиб ўтади.

Беҳзод Неъматов