Тил миллат кўзгуси

Касбий таълимнии ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Бадаловнинг хабар қилишича, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти, ўзбек тилининг дунёдаги мавжуд тиллар ўртасида ўз ўрнига эга эканлиги, бу тилда улуғ бобокалонларимиз ижод қилиб буюк асарларни ёзиб қолдирганлиги тўғрисида маълумот бериш учун иншолар танлови ташкил этилди.

“Тил миллат кўзгуси” мавзусида иншолар танлови вилоятнинг 63 та таълим муассасаларида ташкил қилинди ва мазкур танловга жами 9580 нафар 3-босқич ўқувчилари қатнашди.

Якуний натижаларига кўра,  Жондор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Каримова Сайёра 1-ўрин, Ғиждувон қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Рамазонова Рухсора 2-ўрин, Пешкў саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Исмоилова Маржона 3-ўринни эгалладилар. Ғолиб ўқувчиларга вилоят ҳокими Ў.Барноев томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.