Мустақилликнинг қадрига етаяпмизми?

Мустақиллик 11  ҳарфдан ташкил топган оддийгина сўз эмас. У эркинлик, тинч-хотиржамлик, ободлик ва фаровонлик учун берилган имконият, бир сўз билан айтганда бахтдир. Ҳар доим ҳам шу буюк неъматнинг қадрига етамизми? Изланиш, интилишдан тўхтамаган ҳолда эришган ютуқларимизга шукрона айтаяпмизми?

Ғиждувон агросаноат касб-ҳунар коллежида  тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-ўзбекистон либерал-демократик партияси ғиждувон туман кенгаши томонидан  “памўза” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда истиқлолнинг 28 йиллик байрамига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ташкиллаштирилган тадбирда шу ҳақда атрофлича суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбирда o’zlidep туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Ғ. Пўлотов, “маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, партия фаоли Ҳ. Тоҳировлар сўзга чиқиб, юртимизда кечаётган ислоҳотлар, ана шу ислоҳотларда партиянинг дастурлари ва таклифларининг роли борасида ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Байрамона руҳда ўтган анжуманда партия сафига қабул қилинан 15 нафар маҳалла ходимларига партия гувоҳномалари топширилди.