Туркиялик талабалар Бухорода…

Туркия Республикасининг ТИКА компанияси томонидан амалга оширилаётган “Тажриба алмашинуви дастури” доирасида Туркия Республикасининг етакчи университетларида таълим олаётган бир гуруҳ ёш талабалар Ўзбекистонга ташриф билан бўлишди.

Ташриф давомида юртимиз маданияти, тарихи, миллий анъаналари, ўзбекистонлик ёшлар ва уларнинг фаолиятлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги билан яқиндан танишди.

Куни-кеча Бухоро туманида туркиялик ёш талабалар, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва ёш фермерлар ўртасида тажриба алмашиш бўйича “Property Agro” логистика марказида учрашув бўлиб ўтди. Унда иккала давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган сўнгги инноватцион лойиҳалари тўғрисида маълумотлар алмашилди.  

“Property Agro”  логистика маркази раҳбари Қўшаэв Эргаш ўзи ташкил қилган сўнгги инноватцион лойиҳалари бўйич ёш талабалар ва ёш фермерларга маълумотларни айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида, ҳозирги куда логистика марказида 40 гектар майдонда 10 турдан ортиқ ҳосил турлари етиштирилмоқда. Етиштирилган ҳосиллар ўзида қайта ишланиб 15 та янги турдаги музлатгичларга жойлаштирилади ва 1 йил муддатда сақланиб қиш пайтда бозорларда савдога чиқарилади. Шу билан бирга  агро логистикада 2 гектар ер майдонда бодринг етиштирилиб 4 турдаги кўчат тайёрланмоқда.

Туркиялик меҳмонлар шу билан бирга Бухоронинг эски шаҳар мавзесига саёхат қилишди.

—Бухоронинг эски шаҳар қисмида кирганимда, эртаклар оламига кириб қолгандек ҳис этдим ўзимни, – деди талабалардан бири Дамла Ўздемир. – Шаҳрингизнинг чиройи, маҳобатли обидалари, ҳали ҳам ўз ҳолича сақланган осори-атиқалари мени ҳайратда қолдирди

Беҳзод Неъматов

Фото:Азизбек Отажонов