Бухоролик 15 нафар ёшлар “қора рўйхат”дан чиқарилди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, вояга етмаганлар профилактик назоратида турган ёшларни ҳар томонламан қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши ва Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисм билан ҳамкорликда вилоятдаги 15 нафар профилактик назоратда турган ёшлар учун 3 кунлик ҳарбий хизмат ташкил этилди.
Ёшлар 3 кун мобайнида ҳарбий, психологик, жисмоний ва маънавий чиниқтирилди.

Ҳарбий хизматни намунали ўтаган 15 нафар навқирон йигитларга “қора рўйхат”дан чиқишлари учун тавсияномалар берилди.