Болалигингиздаги эртак қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда?

Бугун замонавий кинофилмларда компьютер графикаси, экшн ва махсус эффектларнинг кўплиги, улардан маҳорат билан фойдаланилаётгани томошабиналарни хайратлантирсада, бироқ эски фильмларни кўрганда беихтиёр болаликка қайтасиз. Болаликда томоша қилган эртак фильмлар ҳали ҳам сизни ҳаяжонга солади, завқ улашади.

AdMe.ru сайти Собиқ Иттифоқ даврида суратга олинган машҳур ва севимли эртак фильмлардаги қаҳрамонлар орадан йиллар ўтиб қандай ўзгаргани билан қизиқди.

Наталя Андрейченко, “Мерри Поппинс, кўришгунча”

Наталя Андрейченко Мерри Поппинс ролидан  анча аввал машҳур бўлган. Аммо кўпгина Собиқ Иттифоқ болалари ва катталар уни сирли ва мафтункор энага роли орқали яхши кўриб қолган.

Бир нечта муваффақиятли фильмлардан сўнг актриса АҚШга кўчиб кетган ва ўзини қўшиқчиликда синаб кўрган.

Егор Дружинин, “Петров ва Васечкиннинг саргузаштлари”

Қувноқ ва хушчақчақ Петя Васечкина ролини ижро этган актёр бугунги кунда хареограф сифатида фаолият юритиб келмоқда. Егор Дружинин ҳозирда Россия телеканалида эфирга узатиладиган “Рақслар” (“Танцы”) шоуси ва “Сен ҳаммадан зўрсан! Рақс” (“Ты супер! Танцы”) лойиҳаларида бошловчилик қилмоқда.

Яна Поплавская, “Қизил қалпоқча ҳақида”

Хушчақчақ табассумга эга кичкина қизалоқнинг юлдузли фаолияти 10 ёшидан бошланган. Орадан 40 йил ўтса ҳам Яна Поплавская фильмларда суратга тушяпти, телевидениеда ва радиода фаолиятини давом эттиряпти. Бундан ташқари Москва давлат университетининг журналистика факультети ва “Останкино” телевидение ва радиоэшиттириш институтида дарс беради.

Инна Чурикова, “Аёз бобо”

“Аёз бобо” эртак фильмидаги Марфуша комкдик роли Инна Чурикова учун келажак фаолиятида тақдирнинг ажойиб туҳфаси бўлди. Гарчи актриса ролидаги ташқи кўринишидан қониқмаган бўлсада, режиссёрлар унинг фильмдаги кўринишига ҳам, ролига ҳам ошиқ бўлиб қолган. Ҳозиргача Чурикова 65 дан ортиқ ролларни маҳорат билан ижро этган.

Либуше Шафранкова, “Золушка учун уч ёнғоқ”

Актриса 1973 йилда суратга олинган “Золушка учун уч ёнғоқ” болалар эртагидаги ролидан кейин томошабинларнинг севгисига эга бўлди. Бугунгача ҳам Либуше Шафранкова чех киноматаграфиясида энг талабгир актрисалардан ҳисобланади.

Юрий ва Владимир Торсуевлар, “Электроникага саёҳат”

Актёрлар ҳали ҳам фильмларда эпизодик ролларни ижро этишади. Аммо ака-ука Торсуевлар кўп вақти ва кучини бизнес-лойиҳаларга сарфламоқда.

Наталья Седих, “Аёз бобо”

“Собиқ Иттифоқнинг энг кичкина фигурали учувчиси” Настенко ролидаги синовга тасодифан келиб қолган. Фильм режиссёри актрисани телевизор орқали “Жон бераётган оққуш” ижросини кўриб қолади. Ўша пайтдаги режиссёрларнинг кўп сонли таклифларига қарамай, Наталья Седих “Аёз бобо” фильмидан кейин актрисалик фаолиятини давом эттирмади.

Манба:To’g’ri.uz интернет нашри