Жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида шифокорлар қўллайдиган махсус тизим мавжуд. Бу тизим бош оғриғи баъзан шунчаки чарчоқдан эмас, балки зудлик билан касалхонага ётиш керак бўлган ҳолат эканлигини аниқлаб беради.
Архив рубрики: Қизиқарли
Buxoroliklar o’rtacha necha yoshda?
🏢 Milliy statistika qo‘mitasi ma’lumotlariga ko‘ra, 2026-yil 1-yanvar holatiga O‘zbekiston aholisining o‘rtacha yoshi 29,5 yoshni tashkil etgan.
Мактаб ҳовлисида қолган умр садоси
25 майнинг айтилмаган ҳикояси: «Ким бору ким йўқ»
1990 йил. Ўрта мактабни битирдик. 29 нафар синфдош эдик. 24 май куни эди. Синфдошлар 25 май кунида «Сўнгги қўнғироқ»ни белгилашган. Ҳаммамиз байрам пулини «йиғишиб» олганмиз. Ким янги кийимлар сотиб олиш учун бозорма-бозор югурган, ким байрамда муаллимларни хурсанд қилиш учун гулдасталар тайёрлашга киришган, ким байрам дастурхонини тўлдириш учун пишир-тушир билан овора…
Иссиқдан сақланишнинг 11 усули
Иссиқ кунлар инсон танасининг сувсизланиши, қон босимининг бузилиши ва иссиқ уришига ҳоли олиб келиши мумкин. Иссиқдан сақланишнинг 11 тавсияси: сувни вақтида ичиш, қизиқ вақтларда ташқарига чиқмаслик, таранг ва енгил кийим кийиш, сояда юрш, хона вақтларида тўғри совутиш, салқин душ, енгил овқатланиш, электролитларни тайёргарламаслик, сояда спорт, машина этажарлиги татбик этиш ва истеъмолчиларнинг холатини тўғри мониторинг қилиш. Иссиқ уришининг белгилари — кучли бош айланиши ва терлаш тўхтаса, ярдам бериш жуда муҳим.
Иссиқ кунлар инсон организми учун жиддий синов ҳисобланади. Тана ўзини совитиш учун терлайди, қон айланишини тезлаштиради ва кўпроқ сув сарфлайди. Агар тана ҳарорати ошиб кетса, бу ҳолат чарчоқ, сувсизланиш, қон босимининг бузилиши, ҳатто иссиқ уришига олиб келиши мумкин.
Қуйидаги усуллар нафақат халқона тажриба, балки тиббий ва илмий тавсияларга ҳам асосланган.
Инсон танасининг 55–70 фоизи сувдан иборат. Иссиқда терлаш орқали организм соатига 1–3 литргача сув йўқотиши мумкин. Сув камайса, тана ўзини совита олмай қолади. Шунинг учун ҳар 20–30 дақиқада оз-оздан сув ичиш, муздек эмас, салқин сув танлаш керак.
Куннинг энг қизиган вақтида ташқарига чиқманг
Соат 11:00–17:00 оралиғида ультрабинафша нурлар ва ҳаво ҳарорати энг юқори бўлади. Бу вақтда организм жуда тез қизиб кетади. Агар ташқарига чиқиш шарт бўлса, сояда юринг, тез-тез дам олинг. Бош кийим кийинг, оғир юк кўтарманг.
Оч рангли ва енгил кийим кийинг
Қора кийим қуёш нурини кўпроқ ютади. Пахта, зиғир ёки нафас олувчи матолар эса тернинг буғланишини енгиллаштиради. Шифокорлар кенг кийим, оч ранг, табиий мато иссиқда энг яхши ҳимоя воситаларидан бири эканини таъкидлайди.
Хонани тўғри совитинг
Иссиқ ҳавода бетон ва асфальт кечаси ҳам иссиқликни сақлаб қолади. Шунинг учун кундузи парда ва жалюзиларни ёпиш, кечқурун ва эрталаб шамоллатиш, вентилятор ёки кондиционердан фойдаланиш муҳимдир.
Аммо мутахассислар бир жиҳатни эслатади: хона ҳарорати жуда юқори бўлса, вентилятор ҳам баъзида зарар келтириши мумкин.
Совуқ душ ёки нам сочиқдан фойдаланинг
Салқин сув теридаги қон томирларини совитади ва тана ҳароратини пасайтиради. Энг самарали жойлар: пешона, бўйин, қўлтиқ ости, тизза орқаси. Чунки бу ерларда қон томирлари юзага яқин жойлашган.
Овқатланишни енгиллаштиринг
Ёғли ва оғир овқат ҳазм бўлиши учун организм кўпроқ энергия сарфлайди. Бу эса тана ҳароратини яна оширади. Иссиқ кунларда тарвуз, бодринг, қовун, кўкатлар, йогурт, енгил салатлар анча фойдали ҳисобланади.
Тер билан фақат сув эмас, натрий, калий ва магний ҳам чиқиб кетади. Шу сабабли баъзи одамларда мушак тортишиши, кучсизлик, бош айланиши ва кўнгил айниши кузатилади. Шу ҳолатда маъданли сув, айрон, электролитли ичимликлар, мева ёрдам беради.
Жисмоний ҳаракатни тўғри вақтга кўчиринг
Спорт ёки оғир меҳнат вақтида организм янада кўпроқ қизийди. Шунинг учун эрталаб, кечқурун салқинда машқ қилиш хавфсизроқ.
Қуёш остида турган автомобил ичи бир неча дақиқада ўта хавфли даражада қизиб кетади. Ҳатто ойна ярим очиқ бўлиб, машина сояда турса ҳам ичкариси жуда тез қизиши мумкин. Болалар ва кексалар учун бу айниқса хавфли.
Иссиқ уришининг белгиларига эътибор беринг
Қуйидаги белгилар хавфли сигнал ҳисобланади: кучли бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, ҳаддан ташқари терлаш, кейинчалик терлашнинг тўхташи, ҳушдан кетиш. Бу иссиқ уриши бошланаётганидан дарак бериши мумкин. Бундай пайтда ҳолсиз одамни сояга олиб ўтиш, нам сочиқ босиш ва “тез ёрдам” чақириш керак.
Бир-бирингизни кузатиб туринг
Иссиқдан энг кўп жабр кўрадиганлар кексалар, болалар, юрак-қон томир касаллиги борлар, ҳомиладор аёллар ҳамда ташқи меҳнат билан шуғулланувчилардир. Шунинг учун яқинлар, қўшнилар ва ёлғиз яшайдиган одамлардан хабар олиб туриш жуда муҳим.
Қизиқарли илмий факт
Инсон организми нормал ҳолатда 36.5–37°C атрофида ишлайди. Агар тана ҳарорати 40°C га яқинлашса, мия ва ички аъзолар фаолияти издан чиқиши мумкин. Шу сабабли иссиқ уриши тиббиётда фавқулодда ҳолат деб ҳисобланади.
Акбар Фатҳуллаев
Икки шохли ёки кун чиқиш ва кун ботиш ҳукмдори
“Садди Искандарий” достони дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг машҳури жаҳонгир Искандарга бағишланган бўлиб, “Хамса”нинг якунловчи достонидир.
Искандар Зулқарнайн шарқда икки шохли ёки кун чиқиш ва кун ботиш ҳукмдори номи билан машҳур бўлган.
Искандар мавзуси дастлаб, Фирдавсийнинг “Шоҳнома” достони орқали ҳам қаламга олинганидан хабарингиз бор.
Навоий талқинидаги Искандар одил шоҳ, у дунёни куфрдан, жаҳолатдан тозалаб, бутун дунёда адолатни жорий этиш, башарий тартибқоидаларни катта оламдаги тартибқоидаларга мувофиклаштириш мақсадида халқлар устига юришлар қилган.
Достонда Искандарнинг жаҳонгирлиги таърифи эмас, балки унинг инсонпарварлиги, одиллигини тараннум қилинган. Унда одамхўр маҳлуқлардан сақланиш учун улкан бир девор қурдиргани айтилади. Бу девор Қарвон ўлкасида, Қоф тоғининг этагида жойлашган. Деворнинг қай даражада аниқ ва тўғрилиги ҳақида бир нарса дейиш қийин. Лекин унинг катта рамзий маъноси бор. У эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги девор. Бу деворни барча халқлар биргалашиб қуришган. Навоий шу тариқа Искандар деворини тавсифлаган.
Искандар Навоий орзу қилган адолатли ва маърифатпарвор идеал подшонинг хаёлдаги романтик тимсолидир. Бунга қадар Искандар тимсоли узоқ асрлар давомида мураккаб такомил босқичини кечиб ўтиб, Хамсачиликнинг анъанавий тимсолига айланди. Навоий Искандари ана шу адабий анъаналар тараққиётида янги ва улкан ҳодиса бўлди. Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида Искандарнинг туғилиши, ёшлик йиллари, таълим-тарбияси, Файлақуснинг вафоти ва Искандарнинг тахтга чиқишда Дора билан тўқташуви, Эронни эгаллаб олиб, у ерда адолат ўрнатиши, Кашмирга юриш қилиб, золим Маллуни енгиши, Ҳинд шоҳи ва Чин хоқони билан дўстона битишуви, Мағрибда ваҳшийларга қарши жонги, Кирвон ўлкасида, яъжун ва маъжунларнинг йўлини тўсиш учун сад-девор барно этиши ҳамда денгиз саёҳати Искандар саргузашталарининг асосини ташкил қилади.
Алишер Навоий Искандар тимсолини тайёр ҳолда бермайди, уни воқеалар ривожи билан бирга поғонама-поғона ўстириб, такомиллаштириб боради. Ушбу достон тарбиявий жиҳатдан ғоят етук ва мукаммал бир дурдона асардир.
Парвина Обидова,
Когон туман 18-умумтаълим мактаб ўқувчиси.
Тешиктош – инсоният тарихининг кўзгусидир
Давронлар ўзгаради, бошлар эгилади, давронлар ўзгаради, тошлар емирилади. Аммо, тошлар шундай қудратга эгаки, улар гўё абадиятдан ҳикоялар сўзлаётгандек. Тафаккур қилинса, тошлар бизга ҳикмат сўзлайди. Фақат, унинг мағзини чақиб олиш, идрок этиш лозим. Шу маънода Сурхондарёнинг Бойсунидаги Тешиктош ғори мана неча асрларки, одамларга ўзликни англаш билан боғлиқ сабоқ беради.
Тешиктош ғори Бойсун тоғ тизмасидаги ғорда жойлашган бўлиб, ғор Мачайдаги Зовтолош сой дарасида денгиз сатҳидан 1500-1600 метр баландликда жойлашган. Унинг буйи 7, эни 20, узунлиги эса 21 метрни ташкил этади. Ғорнинг шифти тешик бўлгани учун гулхан ёқилса, тепадаги туйнукдан чиқиб кетаверган. Ғорда 1,5 метр қалинликда 5 маданий қатлам бўлиб, ҳар қатламдан биттадан, баъзиларида эса иккитадан, диаметри 40 сантиметр, сатҳи 2 метрга етадиган гулхан қолдиқлари топилган.
Айниқса, Тешиктош ғоридан топилган қадимги одам қолдиқлари халқимизнинг қадим илдизларга эга эканини ифодалайди. Бу ерга ҳар йили кўплаб сайёҳлар ташриф буюради.
Тешиктош ғори шунчаки сайёҳлар учун томоша маскани эмас, балки илмий доира вакилларини ҳам доимий мулоҳазага, мунозарага чорлаб келади. Археолог Окладников бу ғордан 8-9 ёшли боланинг бош ва склет суякларини топган. 1949 йилда антрополог Герасимов бош суяги асосида Тешиктош одамининг юз тузилишини тиклаган. 1973 йили антрополог Алексеев Тешиктош одамини тўла ўрганиб чиққан. Унинг фикрича, склет аёл кишиники бўлиб, инсон еволюциясининг неандертал фазасига мансуб. Шундан сўнг, инсоният тарихида сўз борганида , албатта, тешиктош ғори тилга олинади.
Бугун юртимизда тарихни ўрганиш, уни тадқиқ этиш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Илмий изланишлар албатта олға сурилаётган фаразларга ойдинлик киритади. Аммо, неандертал боладай қадимий одамзод наслининг айнан юртимизда топилгани барчамизга ифтихор бағишлайди. Зотан, дунё тамаддунига ўз ҳиссасини қўшган она заминимиз, одамзоднинг илк наслини ҳам ўз қучоғида улғайтирган, камол топдирган.
Турк фотографидан дунё қарама-қаршилиги акс этган суратлар
Туркиялик фотограф Угур Галленкуш бир неча йиллардан бери қизиқарли лойиҳа устида ишлаб келади. Batafsil Турк фотографидан дунё қарама-қаршилиги акс этган суратлар
Саримсоқпиёзнинг фойдали хусусиятлари
Саримсоқпиёз – таомга нафақат мазали таъм, балки бир нечта фойдали элеметларни ҳам беради. Batafsil Саримсоқпиёзнинг фойдали хусусиятлари
Ачиган сутдан футболка ишлаб чиқариш технологияси яратилди
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида яроқсиз маҳсутлотнинг муайян улуши мавжуд. Сут ишлаб чиқариш соҳаси бу борада истисно эмас. Batafsil Ачиган сутдан футболка ишлаб чиқариш технологияси яратилди
«Олти очколик ўйин». Неймар «Реал»га керакми ёки «Барселона»га?
Неймарнинг трансфери гоҳ «Реал», гоҳ «Барселона» билан боғланиб, ўзига хос рақобатни эслатиб юбораётгандек туюлса-да, аслида ундай эмас ва олти-етти йил олдинги пойга билан солиштириш ноўрин. Ўшанда ростан ҳам Испания грандлари «Сантос»да порлаётган юлдузда Роналду ва Мессининг ўринбосарини кўришган ва уни клубга олиб келиш учун қаттиқ ҳаракат қилишганди. Batafsil «Олти очколик ўйин». Неймар «Реал»га керакми ёки «Барселона»га?