Кимнидир ёмон қўришга хаққингиз бор ёмон кўрсатишга эмас!

Хали журналист бўлмасам ҳам фуқаро сифатида ўз фикримни баён қила оламан. Биринчи навбатда Давлат раҳбарига раҳмат айтмоқчиман шу қадар сўз эркинлиги учун шунча имконият яратиб берганларига. Мен бугунги постни ёзмоқчи эмас эдим аммо халқнинг фикрини очиқчасига ёзишим керак.

Ижтимоий тармоқларда ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа ташкилот раҳбарлари яхшигина танқид ва муҳокамаларга сабабчи бўлмоқдалар. Мен яқинда Телеграмдаги “Қўшни маҳалла” каналида вилоят ҳокимларининг ишига қандай баҳо берасиз деган сўровда Бухоро вилоят ҳокими Барноев Ўктам Исоевичга 20 % зўр, 35 % ўртача, 45 % ёмон деган овоз бериш сўровини кўриб қолдим.

Шу ўринда вилоят ҳокимига ёмон деб овоз берган фуқароларимизга бир нарсани эслатиб ўтмоқчи эдим “КИМНИДИР ЁМОН ҚЎРИШГА ХАҚҚИНГИЗ БОР ЁМОН КЎРСАТИШГА ЭМАС” шуни эсингиздан чиқарманг. Бугун ҳаммани ёмон деяверсак келажакда яхши натижаларга эриша оламизми ҳеч шуни ўйлаб кўрганимисизлар? Шахсан 3000 дан ортиқ фуқародан вилоят ҳокими ҳақида ижобий фикрларни эшитганман. 30 йилда қилинмаган ишлар секин-секин шу вилоят ҳокимининг ҳаракати билан амалга ошмоқда. Биз ёмон деб баҳо беришдан олдин бир ой эмас бир кун шу раҳбарнинг ўрнида ишлаб кўрайликчи қандай аҳволга тушамиз бардошимиз етармикан? Албатта йўқ аммо бизнинг кучимиз вилоят ҳокимини ёмонлашга етади. Яқинда Бухородаги қабристонда буюжет ташкилоти ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинган деб ахборотлар тарқалди. Шу тўғрисида бир блогернинг видеоларини ҳам кўришга улгурдик аммо видеода дахли бўлмаган вилоят ҳокимининг укаси қаерда нима қуряпти ёки бошқа ишлар тўғрисида айтилган.

“Агар сизда ҳам молиявий томондан маблағ бўлса марҳамат” вилоят ҳокимининг укаси бўлишингизга ҳожат йўқ юртимизда тадбиркор учун имконият етарли. Вилоятимиз ўзгаришларга юз тутмоқда. Бунақа ўзгаришлар ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган. Раҳбарларга ҳам осон деб ўйламанг балки сизу биз билмаган бошқа нарсалар ҳам борлигини унутмайлик. Бир ажойиб байрамда ёшларнинг истакларини рад этмай биргаликда “Катюша” ни куйлагани учун ҳамма блогер ва журналистлар ижтимоий тармоқларда ушбу видеони роса айлантирдизлар. Аммо сизнингча вилоят ҳокими фақат кастюм кийиб, раҳбарларни сўкиб, одамларни менсимай юриши керакми? Ўша воқеада 300 дан ортиқ ёшларнинг барчасини ҳурмат қилиб вилоят ҳокими ашулани куйлаган эди ёшларнинг таклифини рад қилмай. Қўшни маҳалла каналига келсак ахборотларни бировларнинг блогларидан эмас ўзингизни дунё қарашингиздан келиб чиқган ҳолда тарқатинг илтимос бу менинг шахсий фикрим шунда ўқувчиларингизни сизга бўлган ҳурмати янада ошади. Уни яхши буни ёмон деган сўзларни камроқ ишлатайлик илтимос сизлардан. Бировни ёмонлашдан олдин нима қилдик шу пайтгача шу инсонни қўллаб-қувватлаш учун деган саволни берайлик. Юқоридагиларнинг барчаси менинг шахсий фикрим албатта аммо ўйлайманки сизда ҳам Бухоро вилоят ҳокимига нисбатан ижобий фикрлар мавжуддир. Бировни ёмонлаш жуда ҳам осон аммо бировга ёрдам бериш жуда қийин.

Ферузбек Сайфуллаев