Юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдабюрократизм ва сансалорликка йўл кўйилмайди

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир шахснинг давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқи конституциявий норма асосида мустаҳкамлаб қўйилган. Конституцияда шахсларнинг ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги аниқ кўрсатилган. Таъкидлаш лозимки, ҳар бир шахс ушбу конституциявий ҳуқуқини бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда амалга оширишлари мумкин. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Конституцияда мустаҳкамланган шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги, ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги каби қонунлар орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оширишларининг тартиби кенг ёритиб берилган. Шунингдек, аҳолининг давлат органлари муносабатга киришларининг ҳуқуқий тартиби ушбу қонун билан тартибга солинган бўлиб, кўзда тутилган қоидалар барча давлат органлари, давлат иштирокидаги ташкилотларга ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун бирдек амал килади.

Ушбу Қонун давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, бугунги кунда шахсларнинг мурожаатлари қонунийлик, ўз вақтида ва тўлик кўриб чиқиш, мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл кўйилмаслиги, мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.

Қонунчиликда ҳар бир шахснинг давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш бошқа шахслар ва жамият ва давлатнинг манфаатлари ҳам ҳисобга олинган бўлиб, жавобгарлик масалалари ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

Иш режамизга кўра, фуқароларимизнинг (жисмоиий ва юридик шахсларнинг) ҳуқуқлариниҳар-бир маҳаллада аҳоли ва айниқса ёшлар ўртасида кенг тушинтириш ишларини олиб боряпмиз.Тарғибот тадбирларида хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахасислар ҳамда профилактика инспектори ҳамкорлигидафуқароларга айниқса, маҳалла аҳолиси, ёшлар вааёлларгаҳақ-ҳуқуқларини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, мамлакатимизда “мурожаат”нинг оғзаки, ёзма ёки электрон шакллари йўлга қўйилган бўлиб, буни амалга ошириш учун ҳуқуқий асослар ҳам яратилган.Жумладан, мурожаатчилар учун зарур шарт-шароитлар, жиҳоз ва технологиялар мавжуд. Мурожаатлар ариза, таклиф ёки шикоят тарзида берилиши мумкин.

Мурожаатларнинг шакли, туридан қатъи назар ҳуқуқий жиҳатдан тенг ҳисобланади. Келиб тушган мурожаатлар тегишли давлат органи томонидан ёки мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича маъсул шахс томонидан кўриб чиқилади. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ваколатли шахслари томонидан жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиши ҳам мумкин.

Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш қонунчиликда белгиланган тегишли ҳуқуқий асослар, тартиб ва муддатларда амалга оширилади. Жумладан, ариза ёки шикоят 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш, текшириш, ёки қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилган ҳолларда бир ойгача муддатда кўриб чиқилиши мумкин. Қонунчиликка мувофиқ, муддат тегишли давлат органининг раҳбари томонидан кўпи билан бир ой муддатга узайтирилиши назарда тутилган. Таклиф бир ойгача бўлган муддатда ўрганилиб, кўриб чиқилади. Ушбу тартиб-таомилларни ишлаб чиқишда халқ манфаатлари ҳисобга олинди.

Барчамизга маълумки, 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнннг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан, жисмоний ва юридик шахсларнннг мурожаатлари билан ишлаш бўйича самарали механизмларн татбиқ этилишига асос бўлиб, ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида Президент девонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, шунингдек Қоракалпогистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳамдареспубликанинг ҳар бир тумани ва шаҳаридаЎзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари ташкил этилганди.

Таъкидлаш керакки, жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарининг ташкил этилгани давлатимизда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимида ўзига хос бурилиш ясаб, мавжуд муаммоларни қонуний ҳал этишдамуҳимаҳамият касб этди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан Инсон хуқуқлари умумжаҳон декларацияси тан олиниши хамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўгрисида”ги, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти- ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги қонунларининг кабул қилиниши билан эса фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларининг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланишига эришилди. Мурожаатлар билан ишлаш тизимининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик чоралари белгиланди.

Эндиликда, халқнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, муаммо ва дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш мақсадида “Халк қабулхоналари” фаолияти ташкил этилиши, шунингдек, барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими яратилиши чин маънода мурожаатлар билан ишлаш борасида янгича муносабат шаклланганлигидан далолатдир.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштирншга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларни янада юоқори босқичга кўтарди. Мазкур Фармонда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Президемтининг виртуал қабулхонаси — фаолиятини ташкил этиш белгилаб берилди. Ушбу кабулхоналарнинг асосий вазифаларидан бири сифатида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда конуний манфаатларини тўлақонли қимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш” эканлиги белгиланди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда “Халқ қабулхоналари” фаолияти ташкил этилиб, замонавий ахборот коммуникацион воситалар билан жиҳозланмоқца. Улар фаолиятининг асосий эътиборли жиҳати, жамиятнинг турли сохалар бўйича ихтисослашувидан келиб чиқиб секторларга ажратилган ҳолда, яъни мурожаатнинг мазмунига қараб фуқаролар қабули ташкил этшшшига алоҳида эътибор қаратилмокда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан қабул қилинган қонуний асослар – аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, фуқароларимизнинг мурожаатлари ва муаммоларини ижобий ҳал этишдаўзининг ижобий самараларини бермоқда.

 

Бухоро шаҳар 6-сон Давлат нотариал идораси

нотариус стажёри Баҳодир Муҳамедов.