Унда вилоятнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ва ёш тадбиркорлар иштирок этишди.
Ўқув-семинарини халқаро тоифадаги бизнес-тренер Элбек Махрамов олиб борди. Семинар давомида ёшларга муваффақиятга эришиш учун асосан, нималарга эътибор бериш кераклиги, мақсад қўйишда онг ва тафаккурнинг ўрни ва яна қатор мавзуларда керакли маълумотлар берилди.
Семинар сўнгида ёшлар томонидан бундан кейин ташкил этилиши режалаштирилган ўқувлар “Бизнес этикаси”, “Тадбиркорлик қилишда бухгалтерия ҳисоботи” каби мавзуларга багъишланиши мазмунидаги таклифлар ўртага ташланди.