Бухорода “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилди

Бухоро вилоятида ишсиз ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ёшларга ғалладан бўшаган ер майдонлари вақтинча такрорий экин экиш учун ажратиб берилди. 

Вилоятнинг барча ҳудудларида ишсиз, ердан фойдаланиб, даромад топиш истагида бўлган 140 нафардан ёшларга 1 гектардан ер ажратилди.

Мазкур лойиҳа Вобкент туманида ҳам тизимли равишда ташкил этилиб, “Азам Жума замини” фермер хўжалигидан ҳам икки нафар ёшларга бир гектардан ер майдони берилди.

25 ёшли фермер хўжалик раҳбари, 110 гектар ер майдони эгаси Улуғбек Аъзамов эса доимий равишда ёшларни қўллаб, техникалар билан ҳам таъминлаб келяпти.

Мазкур лойиҳа ёшлар бандлигини таъминлашда ва уларнинг қисқа вақтда даромад олишларига хизмат қиляпти.