Пешкў туманидаги умумий ўрта-таълим муассасалари ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшларнинг дарсдан ташқари бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига ўргатиб бориш мақсадида тумандаги “МИРШАРИФ БEКЗОД ИНВEСТ” темир бетон ишлаб чиқариш корхонасига бизнес-саёҳат ташкил этилди.
Бу хақда Ёшлар иттифоқи Матбуот хизмати маълум қилди.
Шерзод Болтаев мазкур корхонада 15 нафардан ортиқ ходим меҳнат олиб бормоқда. Корхона ишлаб чиқариш маҳсулотлари СП блог, плита ва шунга ўхшаш қурилиш маҳсулотлари билан маҳаллий бозорда етакчи ўрин эгаллаб келмоқда. Саёҳатда тумандаги умумий ўрта-таълим муассасалари ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларининг битирувчи ўқувчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлар иштирок этди.
Бизнес-саёҳат давомида тумандаги Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Умрзоқ Рўзимуродовни мазкур корхонада ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига доир билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган бу каби тадбирлар давом этмоқда.