Вобкент туманидаги энг йирик ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат

“Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурининг мазмун моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Вобкент тумани Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда коллеж битирувчилари, “Косари”, “Ҳажувон”, “Бешрабод” маҳалла фуқаролар йигъинларида истиқомат қилувчи, тадбиркорликка қизиқувчан 30 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Семинар давомида ёшлар тадбиркорлиги субектлари, якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш, имтиёзли кредитларга эга бўлиш ва уларни мақсадли сарфлаш тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг ёшлар “Экваториал чодак” МЧЖ ва “Ёшлар меҳнат гузари” комплексида ташкил этилган “Садаф тош” МЧЖга саёҳат қилишди.

Саёҳат давомида тикув-трикотаж маҳсулотларини бўяш, тикиш, қадоқлаш жараёнлари, оёқ кийим ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди.