“Маккора табиб” театри намойиш этилди

Инсониятнинг неча минг йиллик тараққиёт тажрибаси шундан далолат берадики, жаҳондаги ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш даражаси унинг нафақат моддий ва иқтисодий соҳада эришган ютуқлари, айни вақтда маданий ва маънавий юксалиши билан ҳам белгиланади.

Бугунги кунда ер юзидаги халқларнинг маданий, маънавий тараққиёт даражасини ифода этадиган энг муҳим йўналишлар ҳақида сўз юритганда, бошқа омиллар қатори театр санъати ҳам, ҳеч шубҳасиз, биринчи навбатда тилга олинади. Илмий манбаларда қайд этилишича, инсон, халқ ва жамиятнинг руҳий кайфияти, хоҳиш-иродаси қадим-қадим замонлардан бошлаб театрлаштирилган майдон томошалари, турли маросимлар, қўғирчоқ ўйинлари воситасида ифода этиб келинган.

Шу муносабат билан, “Ёшлар ойлиги” доирасида Вобкент тумани “Порлоқ келажак” оромгоҳида вилоят Қўғирчоқ театри актёрлари томонидан саҳналаштирилган “Маккора табиб” театри намойиш этилди.

Театр намойишини бевосита “Халач”, “Поноб”, “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёшлар томоша қилишди.

Спектакл давомида томошабинлар ёлғон гапиришнинг хунук иллат эканлиги, унинг жуда аянчли оқибатларга олиб келиши тўғрисида хулоса чиқаришди.