Халқаро тажрибага таянсак, иқтисодий ривожланиш аввало қишлоқ жойларни ривожлантиришдан, қишлоқ одамлари ҳаёти даражасини оширишдан, уларнинг онги ва дунёқарашини ўзгартиришдан бошланади.
Шу муносабат билан, амалга оширилаётган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари сабаб қишлоқларимиз тобора ўзгача қиёфа касб этмоқда.
Мазкур дастур асосида жойлара амалга оширилаётган қурилиш ишларига Ёшлар иттифоқининг “Фидойи ёшлар отряди” аъзолари ҳам жалб қилинган бўлиб, улар ҳозирда жавлон уриб меҳнат қилишмоқда.
Шунингдек, отряд аъзолари нафақат қурилиш ишларида, балки, якка-ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ҳам олиб боришмоқда.
“Ёшлар ойлиги” доирасида отряд аъзолари учун байрам дастурхони ташкил этилди.
Шунингдек, Когон, Ғиждувон, Қоровулбозор туманларида ўтказилган лойиҳа давомида отряднинг энг фаол аъзолари Ёшлар иттифоқи томонидан тақдирланди. Хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган Ватан, мустақиллик, ёшлик ҳақидаги куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига ўзгача кайфият бағишлади.