Маҳорат дарсларида тажриба орттирилди

“Ёшлар ойлиги” доирасида Бухоро туманидаги “Маданият Мухаммад Исмат” фермер хўжалигида муваффақиятга эришган тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳоратдарси бўлиб ўтди.

Маҳорат дарслари давомида мебеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Неw Стар Мебел” МЧЖ раҳбари Шерали Жўраев, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Заринабону корхонаси” МЧЖ таъсисчиси Сухробжон Абдуллаев, кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” мукофоти соҳиби, қолаверса, “Маданият Мухаммад Исмат” ФХ бошлиғи Мухаммад Ахмедовлар тадбиркорлик соҳасида кўплаб чиғириқлардан ўтиб, бу орқали тажриба орттирганлари тўғрисида ёшларга сўзлаб беришди.

Ўз ўрнида ёшлар ҳам қизиқтирган саволлар билан ўз соҳасининг етук вакилига айланганларга мурожаат қилиб, тўлақонли жавобларга эга бўлишди.