Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Когон туман Кенгаши, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси туман филиали, туман Бандликка кўмаклашиш бўлими, туман Кўникма маркази, туман Ички ишлар бўлими пробатсия гуруҳи, туман прокуратураси ҳамкорлигида тумандаги озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташга ҳукм қилинганлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида уларга тумандаги “Туткунда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган “Чинор мебел” МЧЖ ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган ва ҳозирда “Ўба чўли” МФЙда истиқомат қилиб келаётган И.Б ишлаш истагини билдиргач “Чинор мебел” МЧЖга олиб борилди. Ишхонада ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишгач И.Б мазкур корхонага ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.
Учрашувда иштирок этган бошқа ёшларга турли корхона ва ташкилотлардан бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларнинг ҳам бу борадаги фикр ва таклифлари ўрганилди.
Уларнинг муаммоларини ечиш борасида чора-тадбирлар белгиланди.