30-июнъ – “Ёшлар куни” муносабаи билан эълон қилинган “Ёшлар ойлиги” доирасида Бухоро вилоятининг Қоровулбозор ва Жондор туманларида ёшлар сайллари ва “Халқлар дўстлиги” фестиваллари ўтказилди.
Сайл доирасида “Китобхонлик викториналари”, китоб ярмаркалари, янги асарлар тақдимотлари, ёш дизайнерларнинг либослари намойиши, ёш ошпазлар танлови, “Дунё рақслари” шоулари, ёш рассомлар ва ҳунармандлар галереяси, ёш ижодкорлар томонидан “Назм ва наво” кечалари ташкил этилди.
Ромитан туманининг чекка ҳудудлари бўлган “Қизилравот” ва “Газли” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган “Халқлар дўстлиги” фестиваллари давомида эса қозоқ халқ миллий рақслари ва кўргазмалари намойиш этилганлиги икки миллат ёшлари ўртасидаги дўстликнинг янада мустаҳкамлнанишига хизмат қилди. Истеъдодли ёшлар томонидан ижро этилган қозоқ ва русча рақслар, қўшиқлар эса сайлга байрамона кайфият бағишлади.
Шу билан бир қаторда, Когон туманидаги бир қатор оромгоҳларида ташкил этилган “Биз билан бир сафда” лойиҳаси ҳам қизиқарли онларга бой тарзда ўтди.