“Мен ва Ёшлар иттифоқи” акцияси ўтказилди!

30-июнъ – “Ёшлар куни” ҳар бир ёш учун қадрли ва севимли кундир.

Мазкур санани байрам сифатида юқори савияда нишонлаш мақсадида бир қатор тадбир ва лойиҳалар ташкиллаштирилаётган бўлиб, уларнинг ҳар бирида ёшларнинг фаол иштирокини кузатиш мумкин.

Сана муносабати билан эълон қилинган “Ёшлар ойлиги” доирасида Когон шаҳридаги Мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш коллежида “Мен ва Ёшлар иттифоқи” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

Танловда 50 нафарга яқин ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этиб, ижод намуналарида ёшлар ташкилоти, унинг фаолияти, ёшлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тасвирлашди.

Байрам байрамдек бўлсин деганларидек, расмлар танлови “Ёшлар театр студиялари”нинг намойишларига уланди.

Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган театр намойишлари ҳам томошабинлар учун қизиқарли кечди. Эзгулик, яхшилик, инсонпарварлик, ёшлик каби беғуборликлар тасвирланган намойишлар кўпчиликни чуқур мулоҳазага ундади.