“Ёшлар ойлиги”нинг 13-куни ҳам Вобкент туманида қизиқарли лойиҳаларга бой тазрда ўтди.
Эрта тонгдан тумандаги истироҳат боғида ташкил этилган “Ёшлар сайллари” давомида таълим муассасаларининг 40дан ортиқ тўгаракларида таҳсил олаётган ўқувчилар ижодий намуналарини намойиш этишди.
Шунингдек, спортнинг миллий кураш, стол тенниси, шахмат турлари бўйича ўтказилган дўстлик мусобоқаларида 120 нафардан ортиқ спортчи ёшларнинг бу борадаги маҳоратлари синовдан ўтказилди.
Сайл бевосита тумандаги кўп тармоқли “Нажим Тошобод” фермер хўжалигига ташкил этилган агросаёҳат билан давом этди. Саёҳатда битирувчи, тадбиркорлик, чорвачиликка қизиқувчан ўқувчилар бугун аграр соҳада етакчи кучга айланган фермер хўжаликларини молиялаштириш ва кредитлаш, моддий ресурслар етказиб берувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро ҳисоб-китоб тизимини янада такомиллаштириш борасида бир қатор фойдали маълумотларга эга бўлишди.
“Ёшлар ойлиги” доирасидан “Камалак кунлари” лойиҳаси ҳам ўрин олган бўлиб, “Зарафшон” ва “Порлоқ келажак” оромгоҳларида тарбияланувчилар иштирокида турли долзарб мавзуларда давра суҳбатлари, викториналар интерфаол ўйинлар, спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ойлик давом этмоқда.