“Ёшлар ойлиги” доирасида Вобкент туманида истиқомат қилувчи 3 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида Сухроб Раҳимов ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани, иссиқхонада етиштирилган маҳсулотларни тарқатиш мақсадида кредит асосида юк ташиш мотокцикли харид қилиш нияти борлигини маълум қилган бўлса, Фаррух Шукуров ғалладан бўшаган ерлардан олиб деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истаги борлигини билдирди.
Сухроб учун имтиёзли кредит бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиши билан бир қаторда, Фаррухга “Фозилбобо” фермер хўжалигидан ер майдони ажратилди.
Анвар Нуровнинг муаммоси ҳам атрофлича тингланди. У “Сарипул автогаз” маъсулияти чекланган жамиятига ишлаш истаги борлиги билдирган бўлиб, масалани ечиш бўйича таклифлар берилди.