“Ёшлар ойлиги” доирасида Шофиркон тумани ёшларининг “Эваториал текс” тикув фабрикаси ва “Малика ширинликлари” цехига бизнес-саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат давомида ёшларга тижорат сирлари, корхона фаолияти, маҳсулотларнинг харидорлигини таъминлаш, бозорда муҳим ўрин эгаллаш, харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотлар берилди.
Саёҳат якунида эса 3 нафар қизлар “Экваториал текс” тикув фабрикасига ишга жойлашган бўлса, бошқаларда тикувчилик соҳаси бўйича қизиқиш уйғонди.
Куннинг ўзидаёқ яна бир гуруҳ ёшлар “Абзал Полимер” фермер хўжалигига ташриф буюришди. Фермер хўжалигини юритиш, уни кўп тармоқли хўжаликка айлантириш, ҳалол меҳнат орқали юқори натижаларга эришиш мумкинлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.