Оғир хасталиклар билан оғриган беморлар, хусусан, болажонларни даволаш жараёнларида тез-тез қон қуйишга тўғри келади.
Донорлик нафақат амалий, балки ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир, жамиятимизга зарур бўлган хусусиятлар-ватанпарварлик, сахийлик, кўнгилчанлик, жафокашликни тарбиялайди.
Шу муносабат билан “Ёшлар ойлиги” доирасида Бухоро вилоят Қон қуйиш марказида Ёшлар иттифоқининг вилоят ва туман Кенгаши вакиллари “Яхшилик албатта қайтади” акциясида фаол иштирок этишди.
18 нафар ёшлар бемор болажонлар учун қон топширишди.