Ғиждувон тумани “Қассабон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Азизбек Облоқулов бир неча йиллардан буён хасталик сабаб, тўшакка михланган.
Шу сабабдан бошқа болалар каби кўча чангитиб югура олмайди, ўртоқлари билан тўп тепиб ўйнай олмайди. Ёшлар иттифоқининг туман Сардорлар Кенгаши аъзолари эса уни ёлғиз қолдирмасдан, доимий равишда Азизбекнинг ҳолидан хабар олиб туришади.
Лекин бу сафарги ташриф ўзгача бўлди. Байрамда совға билан деганларидек, 30-июнъ – “Ёшлар куни” муносабати билан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан Азизбекка аталган байрам совғаси туҳфа қилинди.
Бу каби хайрли лойиҳалар вилоят бўйлаб давом этмоқда.