Бухороликлар “Диагонал” ишлаб чиқариш корхонасида

“Ёшлар ойлиги” доирасида ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркор ва ёшлар” учрашувлари ҳам ўтказилмоқда.

Бухоро туманидаги “Диагонал” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Фозил Файзуллоев ҳам ана шу учрашув доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар билан учрашди.

Фозил Файзуллоев раҳбарлигидаги корхона 20 турдаги тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, замонавий техникалар билан жиҳозланган. Корхона раҳбари эса якка тартибдаги тадбиркор сифатида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичига И ўринни эгаллаган. Ҳозирги кунда корхонада 13 нафар ходим фаолият кўрсатади.

Бизнес-саёҳат давомида ёшлар корхона бизнес-режаси, ишлаш тизими, маҳсулот турлари билан яқиндан танишиб чиқишди.