30 июн – “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинган. Ойликнинг илк тадбири эса бугун Бухоро ёшлар марказида олдида ўтказилган “Бахтли болалик” лойиҳаси бўлди. Лойиҳа доирасида болажонлар ва уларнинг ота-оналари бир-биридан қизиқарли лойиҳалар ташкил етилди. Aйниқса, ота-оналари билан биргаликда конструкторлардан турли хил ўйинчоқлар шаклини йиғиш ширинтойларга бир олам қувонч бахш етди.
Лойиҳа доирасида ташкил етилган яна бир қизиқарли ўйин давомида болажонлар мозаикаларда акс еттирилган тасвирларни биргаликда йиғишди. Aлбатта, бу ҳам болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда ва уларга байрамона кайфият бағишлашга хизмат қилди.
Ҳаётимиз мазмуни бўлган болажонлар байрами муносабати билан ўтказилган “Бахтли болалик” лойиҳаси доирасида болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Қувноқ эстафета” ўйинлари ҳам ташкил етилди. Шунингдек, спортнинг шахмат-шашка, футбол, стол тенниси турлари бўйича ўтказилган мусобоқалар ҳам жуда қизиқарли кечди. Қизиқарли савол-жавоб ўйини давомида болаларга мантиқий саволлар берилди. Тўғри жавоб берган болажонлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шу билан бир қаторда болаларнинг севимли мултфилм қаҳрамонлари тасвири акс еттирилган “Пҳото зона” ҳам кўпчиликка манзур бўлди.
“Бахтли болалик” лойиҳасининг барча иштирокчиларига бадиий адабиётлар совға қилинди.