Бухоро ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши, Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси, Вилоят жинойи ҳамда маъмурий суди ҳамда Бухоро вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ёшлар ва қонун” республика танловининг Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг давлат ва жамият ривожидаги ўрни ва аҳамияти, маъно-мазмуни ҳамда моҳиятини ёшлар ўртасида тарғиб этиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу танловда жами туман ҳамда шаҳар босқичларидан ғолибликни қўлга киритган 14 жамоадан жами 112 нафар ўқувчи-ёшлар беллашди.
“Суд мажлислари” моделини кўрсатиб бериш, “Ҳуқуқий савол-жавоб”, видеоролик намойиши, “Ҳуқуқингни англа” саҳнавий чиқишлари шартларида қўли баланд келган Бухоро шаҳар 35 умумтаълим мактабининг “Демократия” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда совғалари билан тақдирланди.