Раҳбар шахс қандай одам? Барча раҳбарларда етакчиликка хос хусусият, сифат борми? Замонавий раҳбарнинг қиёфаси қандай бўлиши керак? У иш қайнаб турган жойда ҳар доим борми?
Раҳбар ўзининг юриб-туриши, муомала маданияти билан барчага ибрат бўлиши лозим. Ҳеч бир раҳбар қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақи йўқ. Раҳбар кибрга берилиши, қўлостидагиларга номақбул муносабат-муомалада бўлмаслиги шарт, шундагина ўша жойда муҳит соғлом, одамларнинг кайфияти яхши бўлади.
Узоқ йиллардан буён раҳбарлик лавозимларида ишлаб, бунёдкорлиги ва меҳр-оқибати билан ўрнак бўлиб келган ёш раҳбарлар билан “Доирадан ташқарида” рукни остида эксклюзив суҳбат уюштиришни лозим топдик.
“Доирадан ташқарида” рукни суҳбатга чорланган ёш раҳбарларнинг иш фаолиятига даҳлсиз. Турли мавзулардаги саволлар орқали уларнинг ички кечинмалари билан ўртоқлашишга ҳаракат қилдик.
Демак, биринчи суҳбатдошимиз, Жамол Шуҳратович Носиров, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича вилоят ҳокими ўринбосари.
Савол: Ўзингиз ҳақингиздаги миш-мишларга қандай қарайсиз?
Жавоб: Агар танқид бўлса хулоса қиламан, ғийбат бўлса эътибор қаратмайман.
Савол: Баъзида ишни бир четга суриб қўйиб, шундай миш-мишлар ортидан қизиқиб кўрганмисиз?
Жавоб: Йўқ, ҳеч қачон!
Савол: Ғийбатга қулоқ тутасизми?
Жавоб: Асло, ҳамма нарсани бузадиган бу – ғийбат.
Савол: Ғийбатни эшитиш ҳам ғийбатчига қўшилиш, дейишади. Аммо унинг ортида оз бўлса ҳам ҳақиқат бўлиши мумкин. Шунга қандай қарайсиз?
Жавоб: Агар чин юракдан хавотир олса, уни бориб ўзига айтиши керак.
Савол: Сизнинг-ча, лавозим устунми ёки одамларнинг ишончи?
Жавоб: Албатта, одамларнинг ишончи.
Савол: Ҳақиқатни юзага чиқариш учун ўзингиздан юқори турувчи орган вакилига қарши муносабат билдира оласизми?
Жавоб: Агар нафи бўлса…
Савол: Атрофингизда ишончли одамлар борлигига нечоғли ишонасиз?
Жавоб: Бор… аммо фоизини айтишим қийин…
Савол:Сизни кўролмайдиган кимсаларни бармоқ билан кўрсата оласизми?
Жавоб: Улар билан ишим йўқ!
Савол:Савол эгаси тўғрисида муносабатингиз?
Жавоб: Жуда ижобий, ҳурмат қиламан.
Савол: Сизни қандайдир савол қизиқтиряптими?
Савол: Бу саволларга жавоб нима учун керак?
Жавоб: Бугунги кун раҳбарлари билан эксклюзив суҳбатлар уюштиришни мақсад қилганмиз!
Суҳбатдош: Л. Ҳайитова