НАВРЎЗ АЙЁМИГА БЕРИБ ХЎБ ОРО, САЙЛЛАР БОШЛАДИ ҚАДИМ БУХОРО!

Наврўз нашидаси юзу-кўзларда, дилларда акс уради. Кўнгилларда баҳор қувончи яйрайди. Доираю чилдирма наволарининг басма-бас янграши қалбларни шитоб, уйғунлик билан тўлдиради. Бухоронинг ҳар бир гўшаси болажонларнинг шодон қийқириғию, ёшу-кексаларнинг шукронаси ила файзиёб, гўзал ва бетакрор…

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шофиркон туман Кенгаши ташаббуси билан Шофиркон Қурилиш ва Сервис касб-ҳунар коллежида “Наврўз” тантаналари ташкил этилди.

Турли миллий ўйинлар ва томошалар йиғилганларга завқ-шавқ бағишлади.