Наврўз ўз шукуҳи билан гўзал ва дилтортар. Қоракўлдаги дилбар сайллар минглаб аҳоли ва ёшларга бағир очди.
Табиатдаги ўзгариш одамлар ҳаётига, кайфиятига кўчди.
Халқ ўйинлари, фольклор санъатининг энг ноёб намуналари, кекса-ю ёш қалбидан чуқур жой олди.
Қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғулар тараннум этилган куй-қўшиқлар, ўлан ва лапарлар шодиёнанинг янада жозибали ўтишига хизмат қилди.