Бухоро вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Вилоят мудофаа бошқармаси ходими Дониёр Бақоев маълум қилди.
Тадбирда Бухоро вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Мудофаа ишлари, ички ишлар бошқармалари, ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар вакиллари, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганларнинг ота-оналари иштирок этди.
— Спорт билан мунтазам шуғулланганим жисмоний тайёргарлик синовларидан юқори балл тўплашимда ёрдам берди, – дейди чақирилувчи Одил Ниёзов. – Тест синовларида ҳам яхши натижага эришишимда мактаб, коллежда олган билимларим қўл келди. Бугун Ватан ҳимоячилари сафига қўшилганимдан бахтиёрман.
Бўлғуси аскарларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо соатлар ҳамда китоблар жамланмаси совға қилинди.
Беҳзод НЕЪМАТОВ