“Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестиваль доирасида когонлик ўн нафар ёш иш билан таъминланди.
Когон туманидаги “Ал-ҳаким плюс” маъсулияти чекланган жамият 10 нафар ишсиз ёш ишга жойлаштирилди.
– Бир йилдан ортиқроқ вақтдан буён иш излаб юрган эдим, – дейди ёшлардан бири Умида Назарова,-Бугун ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилган фестивалда ўз ишимга эгша бўлдим. Шароитлари жуда ҳам яхши. Маоши ҳам ёмон эмас. Иш ҳажмига кўра, маош тўланиши эса айни муддао. Яъни, ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Бел боғлаб ишлашга тайёрман.
Корхона асосан, тикувчиликка ихтисослашган бўлиб, ҳарбий хизматчилар учун махсус кийимлар тайёрлаб беради. Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган.
– Корхонамизни ташкил этган кундан буён 70 нафар уйда ўтирган ишсиз ёшларни иш билан таъминладик, – дейди корхона директори Фазлиддин Ашрапов. Яна 30 та бўш иш ўрни ташкил этяпмиз. Бу яна 30 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлади, дегани.