– Ёшлар фестивалини бутунлай янги масштабда ўтказишни режалаштирганмиз, – дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси Ҳамза Рўзиев. Фақат семинарлар ёки шунчаки учрашувлар ташкил этиш эмас, балки, мақсадимиз ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак беришдир.
Шу муносабат билан Бухоро темирйўл вокзалида фестивалнинг Республика тарғибот гуруҳи аъзолари тантанали кутиб олинди.
Ўзбек халқи эзгу ишни доимо дуо олиш билан бошлагани каби, кутиб олиш маросимидан сўнг, тарғибот гуруҳи аъзолари Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи томон йўл олишди.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар фестивали доирасида вилоят миқёсида 24тадан ортиқ лойиҳалар ўтказилиши кўзда тутилган.
Айни пайтда меҳмонлар гуруҳларга бўлинган туман, шаҳарларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларига жалб этилди.