ВЕЛОПОЙГА: ФИНИШ САРИ 20 КИЛОМЕТР

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Kamolot-tur” веломарафони жорий йилда ҳам баҳсга бой бўлди.

 DSC00185

DSC00047

Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Kamolot-tur” –  VIII ёшлар веломарафонига “Арк” қўрғонидан START берилди.  400 нафардан ортиқ иштирокчи   “Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасигача  бўлган 20 кмлик масофани босиб ўтишди.  Иштирокчиларнинг 117 нафари маҳаллий босқич ғолиблари бўлишса, 100 нафари ўрта махсус касб-ҳунар қоллежи талабалари, 65 нафари ёш оила вакиллари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, 20 нафари юқори натижаларни қўлга киритган спортчилар, 10 нафари эса таниқли эстрада хонандалари ва санъаткорлардан иборат эди.

 

SAMSUNG CAMERA PICTURES

 

SAMSUNG CAMERA PICTURES

 

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Натижаларга кўра ғолиблар 3 ёш тоифаси бўйича тақдирландилар. 9-14 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни Жаҳонгир Исматов (Ромитан тумани), 2-ўринни Ислом Хушвақтов (Бухоро туман), 3-ўринни Камол Қурбонов (Ромитан туман) эгаллаган бўлса, 15-17 ёшлилар ўртасидаги беллашувларда Алишер Фозилов (Бухоро шаҳар) 1-ўринни, Нарзулла Ҳакимов  (Вобкент туман) 2-ўринни, Оғабек Носиров (Шофиркон туман) 3-ўринни қўлга киритди. Денис Галаванов (Бухоро шаҳар), Дмитрий Краснов, Алишер Норов (Бухоро шаҳар) 18-30 ёшлилар ўртасида кечган баҳсларда ғолиблар рўйхатидан ўрин олган бўлса, Бухоро шаҳрилик Мурод Ҳидоятов ҳамда Нодир Йўлдошевларга “Фахрий велопойгачилар” номинацияси бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жаҳонгир Исматов, 13 ёш:

  • “Kamolot-tur”нинг ўтган йилги беллашувида ҳам иштирок этгандим, аммо кучли учликдан ўрин эгаллай олмаганим, тўғриси, роса алам қилган эди. Ўшанда, келгуси йилда албатта, ғолибликка эришаман, деб ният қилган эдим. Ва финишгача йигирма километр бўлган масофани босиб ўтишда пешқадамликка эришдим. Республика босқичида ҳам шу муваффақиятни бой бермаслик учун астойдил интиламан.

Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган ғолиблар Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Kamolot-tur”нинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Зулфизар МАВЛОНОВА