Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ҳамда хорижлик инвесторлар иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонаси ва вилоятда хорижий инвесторларга яратилган шароитлар ҳамда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.
Мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яратиш, шунингдек, Бухоро вилоятининг инвестицион имкониятларини янада яхшилаш, “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонаси доирасида қўшимча қийматга эга замонавий иссиқхона хўжаликлари, гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда кластер усулини ташкил этиш, ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хориж компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш нафақат, ўзбекистонликлар, балки ҳамкор давлатлар халқлари манфаати учун ҳам хизмат қилиши таъкидланди.