Халқаро агро Форум доирасида вилоятнинг бизнес соҳаси вакиллари ҳамда хорижлик инвесторлари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.Бунда “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, банк кредитлари ва халқаро молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, исвестиция истиқболлари ҳамда иссиқхоналарни ривожлантириш, кўплаб замонавий фермер хўжаликларини барпо этиш ҳақида сўз борди.