Бугун хорижий давлатлар ишбилармон доира вакиллари иштирокида Бухорода “Agro business Bukhara” халқаро бизнес Форуми ўз ишини бошлади.
Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 10 июлида ишлаб чиқилган “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3843-сонли Қарор ижросини таъминлашга қаратилган илк қадамлардан биридир .
Унда хорижий ҳамкорлар сифатида 18 та, жумладан, Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Нидерландия, Бирлашган Араб амирликлари, Ҳиндистон, Сингапур, Эрон, Исроил, Саудия Арабистони, Щвецария ва бошқа давлатлардан 120дан ортиқ етакчи хорижий компаниялар ва уларнинг 150 нафардан ортиқ вакиллари ташриф буюришди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 200 га яқин, Бухоро вилояти шаҳар ва туманларидан 250 дан ортиқ турли соҳалар ва 90 дан ортиқ иссиқхона хўжаликлари вакилларидан иборат маҳаллий инвесторлар ҳам қатнашди.
Меҳмонлар дастлаб Бухоро вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари, йирик корхоналари томонидан ташкил этилган стендлар ҳамда вилоятда етиштирилаётган мева-сабзавотлар ярмаркаси билан танишишди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Форум Бухоро ёшлар марказида бўлиб ўтди.