2018 йил 13 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан суд тизими ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Жиноят ишлари бўйича вилоят суди, Фуқаролик ишлари бўйича, шунингдек, маъмурий ва иқтисодий суд раислари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, судларнинг 2018 йил биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар, шунингдек, тизимда кадрлар салоҳиятини ошириш борасидаги зафарли одимлар юзасидан кенг жамоатчиликка ахборотлар берилди.
Журналистлар томонидан берилган тизимда ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги ва бошқа қатор танқидий руҳдаги саволларга жавоб берилди.