Вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” мавзусидаги матбуот анжумани қизғин таассуротларга бой бўлди.
Бунда бошқарма бошлиғи Шуҳрат Алиев жорий йилнинг ўтган даврида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларга керакли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида ҳудудий Ички ишлар бўлимлари ташкил қилиниши, у Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, деб юритилиши тўғрисида тўхталди.
Учрашув сўнггида ҳар ойнинг иккинчи жума кунида вилоят Ички ишлар бўлими томонидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилиши билдирилди.