ЭЛ КОРИГА ЕЛКА ТУТИБ…

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурлари ижроси борасида жойларда кечаётган ишлар натижаси кўпчиликни қизиқтирмай қўймайди. Ҳар бир жараён, ҳар бир ишга масъулият ва сидкидилдан киришилаётганини кўриб, беихтиёр бугун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларининг халқнинг дарду ташвишига улар билан бирга, бир тану бир жон бўлиб, елка тутаётганининг гувоҳимиз. Муҳими – шу!

 Бухоро вилояти ҳокими мазкур жараёнларни ўрганиш мақсадида шаҳар ва туманларга ташриф буюрар экан, амалга оширилиши лозим бўлган ишларга янада жиддий ёндошув лозимлигини билдирди.  Бу, албатта, анчадан буён ечимни кутаётган муаммоларнинг ўз жойида бартараф этилишига туртки бўлади.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Когон туманининг “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлар экан, бунда фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида фермерлар томонидан кўплаб муаммоли масалалар ўртага қўйилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Шу куни вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Саййид Амир Кулол зиёратгоҳидаги бунёдкорлик ишлари, тумандаги “Сухор” ҳамда “Ниёзҳожи” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” дастури йўналишида олиб борилаётган ишларнинг бориши, шунингдек, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастур бўйича бошланган фаолиятнинг дастлабки натижалари билан ҳам танишди.


Бу борада масъул корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳлар аъзоларига тегишли тавсиялар берилиб, ишларнинг боришига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастур бўйича бажарилиши лозим бўлган ишларни кузатар эканмиз, барча амалларни ҳамжиҳатлик ва якдилликда адо этиш, аҳоли ва ёшларнинг муаммо-ташвишларини ўрганишда эътиборсизлик қилмаслик – энг муҳим омил эканлигини унутмайлик.