ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ БИЛАН КУЧЛИ

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан бошланган «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган амаллар халқимиз дилидаги иш бўлди. Бугун барча манзилларда бу борада ҳаракатлар баравж.

Ғиждувон мисолида оладиган бўлсак, туманда 55136 хонадон мавжуд бўлиб, унда жами 303000 нафар аҳоли яшайди, шуларнинг 72305 нафари (14-30 ёшгача) ёшларни ташкил қилади.
“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурини ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 57950 нафар ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Ўрганилган хонадонлар 43520 тани ташкил этса, аниқланган муаммолар 27226 тадан иборат. Биргина кредит олиш истагини билдирган ёшлар сони 4122 нафар.
Ишга жойлашиш истагини билдирган ёшлар эса 6625 нафардан иборат. 15120 нафар ёшлар турли таклиф ва истаклари билан мурожаат қилишган. Рақамларни келтиришдан мақсад эса битта: ҳали олдинда қилинажак ишлар талай, ўрганилаётган муаммоларни ечишда белгиланган қатъий муддатга эса фурсат оз. Демак, бу жараёнга бириктирилган масъуллардан янада тезкорлик, собитқадамлик билан ёндошиш талаб этилади.

Куни кеча Бухоро вилояти ҳокими ҳамда бошқа сектор раҳбарларининг Ғиждувон туманида аҳоли ва ёшлар билан бўлиб ўтган учрашуви қизғин мусоҳабаларга бой бўлди. Унда йиғилганларга ердан умумли фойдаланиш ва ундан юқори ҳосил олиш усуллари ҳақида тажрибали мутахассислар томонидан тушунчалар берилди. Шунингдек, ер эгаларини қийнаб келаётган масалалар атрофлича муҳокама этилди. Соҳада сусткашликка йўл қўяётган фермерлар огоҳлантирилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари тумандаги “Ростгўй” ва “Ғишти” қишлоқларида ҳам бўлиб, “Обод қишлоқ” Дастурининг бажарилишини ҳам кўздан кечиришди.
алга оширилди.

Айтиш жоизки, дастур ижроси доирасида ер ажратиш масаласи билан мурожаат қилган ёшлардан Дилдора Ибодовага тикувчилик цехи , Ситора Исматова Ситорага дорихона ва стоматалогия биносини қуриш учун, Улуғбек Холиқовга эшик-дераза ишлаб чиқариш устахонаси учун, Нозим Ҳамидовга болалар учун ўйин майдончаси қуриш учун, Шуҳрат Ўруновга савдо маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси очиш учун ер майдонлари сўраб қилган мурожаатлари юзасидан туман хокимининг қарорлари чикарилди.
Бундан ташқари, фуқаро Мунира Исомованинг яшаш уйи бўлмаганлиги сабабли ҳомийларни жалб қилган ҳолда унга намунавий лойиҳалар асосида қурилган 2 сотихлик уй-жой олиб бериш масаласи тез кунларда ҳал этилмоқда.

«Пахтаобод» МФЙ «Кўкработ» қишлоғида яшовчи Мунира Узоқовага тикувчилик билан шуғулланиш учун тикув машинкаси берилди
1999 йилда туғилган Мирзабек Музаффаровнинг “Ош тузини қайта ишлаш”га қаратилган лойиҳаси қўллаб-қувватланди. Унинг ўз бизнесини бошлаши учун имконият яратилди.

«Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури ўз ижроси билан ҳар бир ёш ҳаётига кириб бораётгани қувонарли ҳол.